info@direksiya.uz (71) 237-32-04 9:00 дан 18:00 гача

Таркибий бўлимлар

Асосий/ Дирекция / Таркибий бўлимлар

Лойиҳавий таъминлаш бўлими

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

 Йўл ишлари дастурларига киритилган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари объектларининг лойиҳа-смета хужжатларини тайёрлаш бўйича лойиҳа институтларига лойиҳалаш учун топшириқлар бериш, лозим топилганда тегишли вазирликлар билан келишиш ва тасдиқлаш, лойиҳа институтлари билан шартномалар тузиш ишларини олиб бориш, тайёр лойиҳаларни қабул қилиш;

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли хужжатларидаги Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва тўла таъмирлаш ишлари бўйича объектларни лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи томонидан бажарилиши лозим бўлган ишларни олиб бориш;

Умумфойдаланувдаги автомобил йўлларини қуриш, қайта қуриш ва тўла таъмирлаш ишлари бўйича қурилиш-монтаж ишларини иш ҳажмларини, қолдиқ қийматини ҳисоблаш ва уни қайта ҳисоблаш жараёнларида иштирок этиш;

Умумфойдаланувдаги автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва тўла таъмирлаш йўл ишлари дастурига ва ҳукумат баёнларига киритилган объектлар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳачи ташкилотни танлаш юзасидан танлов савдоларини ўтказиш;

Лойиҳа институти томонидан тақдим этиладиган лойиҳа хужжатлари таркибини тўлиқ ҳажмдалигини кўриб чиқиш ва далолатнома асосида қабул қилиш.

БЎЛИМНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ

Юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, Бўлим қуйидаги функцияларни амалга оширади:

  • Ҳукумат қарорлари ва топшириқлари асосида лойиҳа институти аниқ объектлар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича:

- Лойиҳа институтига объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун харажатлар таклифини расмий хат орқали сўраш;

- Лойиҳа институти томонидан тақдим этилган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун берилган таклифни ўрганиш, ўхшаш (аналог) объектлар билан солиштириш, харажатлари ошиб кетган объект таклифини лойиҳа институтига қайтариш;

- Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа институтига лойиҳалаш учун топшириқ бериш;

- Лойиҳа институти томонидан берилган мукаммал (оптимал) таклифга асосан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиш учун шартнома тузиш ишларини олиб бориш;

- Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш ва тўла таъмирлаш жараёнида лойиҳа-смета ҳужжатларидаги аниқланган камчиликлар бўйича лойиҳа институти билан ишлаш;

- Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳа-смета ҳужжатларини бажариш учун шартнома тузиш ишларини олиб бориш;

  • Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш объектларининг лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа институтлари аниқ бўлмаган объектлар бўйича:

- Умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳа смета ҳужжатларини бажариш учун танлов савдоларини ўтказиш ва танлов савдоси ғолиблари билан шартнома тузиш;

  • Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш объектларининг лойиҳа-қидирув ишларини манзилли рўйхатини Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси билан келишиш;
  • Келгуси йиллар йўл ишлари дастурига киритилган объектларнинг лойиҳа-смета хужжатларини тайёрлаш учун лойиҳа институтларига буюртма бериш ва улар билан шартнома тузиш ишларини олиб бориш;
  • Халқаро ва давлат аҳамиятдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва тўла таъмирлаш ишларига техник иқтисодий асослаш (ТИА) ТИҲ ҳамда дастлабки техник иқтисодий асослаш (ДТИА) ДТИҲ ишлаб чиқишга ваколатли орган билан келишилган холда техник топшириқ бериш;
  • Лойиҳа-қидирув ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловга тақдим этилган далолатномаларини текшириш ва қабул қилиш;
  • Шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ва зарур даражада бажарилмаганлиги учун лойиҳа-қидирув ташкилотлари ва бошқа ташкилотлардан жарима (пеня) ундириш тўғрисида таклифлар киритиш;
  • Ишлаб чиқилган лойиҳалар бўйича таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш.

           Бўлим олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб амалдаги қонунларга асосан бошқа функцияларни ҳам бажаради.