info@direksiya.uz (71) 237-32-04 9:00 дан 18:00 гача

Таркибий бўлимлар

Асосий/ Дирекция / Таркибий бўлимлар

Шартномалар ва танлов савдоларини ташкил этиш бўлими

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва тўла таъмирлаш бўйича танлов (тендер) савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш;

-  Танлов савдолари натижалари бўйича ҳисобатларни тайёрлаш ва белгиланган тартибда расмийлаштириш;

- Танлов (тендер) савдоси ғолиби билан пудрат шартномаларини тузиш;

- Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва тўла таъмирлаш бўйича Ҳукумат қарорлари ва бошқа ҳужжатлари билан белгиланган пудратчи ташкилотлар билан пудрат шартномаларини тузиш;

- Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва тўла таъмирлаш ишлари манзил рўйхатларини шакллантиришда иштирок этиш;

- Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш ва тўла таъмирлаш ишлари бўйича қурилиш-монтаж ишларини иш ҳажмларини, қолдиқ қийматини ҳисоблаш ва уни қайта ҳисоблаш жараёнларида иштирок этиш. Қайта ҳисоблаш ҳужжатларини расмийлаштиради.

 

БЎЛИМНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

Юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, бўлим қуйидаги функцияларни амалга оширади:

-умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва тўла таъмирлаш манзил рўйҳатига киритилган объектлар бўйича танлов (тендер) савдолари ташкилотчисини белгиланган тартибда аниқлаш ва у билан танлов (тендер) савдолари ҳужжатларини тайёрлаш ва танлов савдоларини ташкил этиш бўйича шартномаларни тайёрлайди ва расмийлаштиради;

- танлов (тендер) савдолари ташкилотчиси ишларини назорат қилади ва улар томонидан бажарилган ишлар бўйича тўловга тақдим этилган далолатномаларни текширади, қабул қилади ва расмийлаштиради;

- танлов (тендер) комиссияси таркиби бўйича раҳбариятга таклифлар киритади;

- танлов (тендер) савдоларини ўтказиш билан боғлиқ ишларни ташкиллаштиради ва унга тегишли бўлган ҳужжатларни (шартномалар, буйруқлар, ҳисобатлар ва шу каби) тайёрлайди ва расмийлаштиради;

- умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва тўла таъмирлаш бўйича танлов савдолари ғолиби ҳамда Ҳукумат қарорлари ва бошқа ҳужжатлари билан белгиланган пудратчи ташкилотлар билан пудрат шартномаларини тузиш учун лозим бўлган барча ҳужжатларни жамлайди, тўғрилигини кўриб чиқади ва  пудрат шартномалари лойиҳасини ишлаб чиқади ва расмийлаштиради;

- умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва тўла таъмирлаш ишлари манзил рўйхатларини шакллантириш учун Қурилиш ва реконструкция бўлимига тегишли маълумотларни беради;

- бўлим томонидан тайёрланиб, расмийлаштирилган барча шартномаларни рўйхатга олади ва бажарилишини назоратга олади;

- шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ва зарур даражада бажарилмаганлиги учун пудрат ташкилотларга жарима (пеня) тўлаш тўғрисидаги таклиф киритади.