Қуйидагилар бўлимнинг вазифалари ҳисобланади:
Дирекция аппарати фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш, ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш йўли билан ишлар сифатини яхшилашни амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси электрон ҳужжат айланиши дастурига уланган ҳолда, ижро интизомини мувофиқлаштириш;
Дирекцияга янги ишга қабул қилинган масъул ходимларга ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизоми масалалари бўйича методик қўлланма билан таништириш ва зарур ҳолларда ёрдам бериш;
Дирекция бўлимларида иш юритиш ва ижро интизомининг ягона тизимини шакллантириш;
Дирекцияда иш юритиш ва архив ишларини ташкил этишни таъминлайди, тушадиган хат-хабар(шу жумладан, ариза, шикоят ва ҳ.к.)ларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ва мансублигига кўра юборишни, чиқувчи хат-хабарларни қабул қилиш ва жўнатишни ташкил қилади ва амалга оширади;
Дирекция раҳбариятининг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, расмийлаштириш, кўпайтиришни ва шу жумладан электрон почта орқали жўнатишни таъминлайди;
бошқа таркибий тузилмалари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқишни ташкил қилади;
иш ва ҳужжат юритиш услубиятини ишлаб чиқиш ҳамда назоратини таъминлаш;
ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда Юридик бўлим билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари давлат қўмитаси ҳамда Дирекция директорининг ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганади.
Бўлим мазкур Низомда ва Директор томонидан белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ...
20.Dec.2022 / 14:12:42
Пресс pелиз...
30.Sep.2022 / 15:09:00
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК ...
01.Jul.2021 / 06:07:00