info@direksiya.uz (71) 237-32-04 9:00 дан 18:00 гача

Ўзбекистон Президентининг Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқоти тўғрисида

Асосий/ Мамлакат янгиликлари / Ўзбекистон Президентининг Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқоти тўғрисида

Ўзбекистон Президентининг Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқоти тўғрисида

  • Admin
  • 4692
  • 22,11-2018

13-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбатда давлат раҳбарлари кенг коʻламли икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни олий даражада эришилган келишувлар доирасида ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. 

Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарларининг мунтазам учрашув ва мулоқотлари икки томонлама доʻстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш учун ишончли пойдевор боʻлиб хизмат қилаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. 

Президентлар оʻзаро товар айирбошлашни коʻпайтириш, саноат, энергетика ва қишлоқ хоʻжалигида кооперацияни кучайтириш, самарали транспорт йўлакларини шакллантириш, ҳудудлараро ва гуманитар алмашувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. 

Томонлар ҳамкорликнинг энг муҳим йўналишлари, жумладан, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таʼминлаш, замонавий хатар ва таҳдидларга қарши курашиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергетик салоҳиятни самарали ривожлантириш борасидаги ёндашув ва позициялари муштарак эканини қайд этдилар. 

Икки ва кўп томонлама кенг коʻламли ҳамкорликни давом эттириш, шунингдек, халқаро майдонда ташаббусларни ўзаро қоʻллаб-қувватлаш ва минтақада йирик инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. 

Давлат раҳбарлари қардош Оʻзбекистон ва Туркманистон халқларининг фаровонлиги ёʻлида кўп асрлик доʻстлик, яхши қўшнилик ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган коʻп қиррали муносабатларни изчил кенгайтириш ва мустаҳкамлаш борасида интилишлари қатъий эканини яна бир бор тасдиқладилар.